Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

АҚШ Давлат департаменти: Украина ўз қуроллари билан Россияга чуқур зарбалар бериши мумкин

АҚШ Давлат департаменти: Украина ўз қуроллари билан Россияга чуқур зарбалар бериши мумкин

АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Мэтью Миллернинг таъкидлашича, Киев Россия ичидаги нишонларга жавоб зарбалари бериш учун Вашингтоннинг рухсатига муҳтож эмас.

"Украина Россия нишонларига жавоб қайтариш учун бизнинг рухсатимизга муҳтож эмас. Улар суверен давлат ва ўзлари ишлаб чиқарган қуроллардан фойдаланишлари мумкин. Агар улар ўтган йил давомида амалга оширган дастурларга назар ташласангиз, бундай зарбалар жуда кўп бўлган", дея фикр билдирди Миллер брифингда.

"Биз уларга берган қурол-аслаҳаларга келсак, улар чегарадан ўтиб, ҳужумларни амалга ошираётган Россия нишонларига жавоб қайтариш учун бизнинг қуроллардан фойдаланиши мумкинлигини аниқ айтдик", дея қўшимча қилди у.

Ғарбнинг узоқ масофали ракеталаридан Россияга чуқур зарба бериш учун фойдаланиш масаласи Украина президенти Володимир Зеленскийнинг ўтган ҳафта АҚШга ташрифи чоғидаги асосий масалалардан бири эди. Киев ҳали бундай зарбалар учун рухсат олмаган.

Миллернинг қайд этишича, пайшанба куни АҚШ президенти Украинага 8 миллиард долларлик қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатишини эълон қилган.

Киритилди: 20:05 01.10.2024. Ўқилди: 1066 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!