Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

АҚШ бугун Парижда Украина билан музокараларни давом эттиради

АҚШ бугун Парижда Украина билан музокараларни давом эттиради

АҚШ делегацияси Украина билан музокараларни 7 январь куни Парижда давом эттиришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Париждаги "холислар коалицияси" йиғилишида иштирок этаётган АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили Стивен Уиткофф ижтимоий тармоқда ёзди.

"Биз бугун кечқурун ва эртага Украина делегацияси билан музокараларимизни давом эттирамиз ва яқин келажакда қўшимча ижобий суръатга эришишга умид қиламиз", деди у.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ делегацияси Париждаги “холислар коалицияси” йиғилишидаги музокаралар чоғида Украина учун икки томонлама хавфсизлик кафолатлари ва иқтисодиётни тиклаш режаси бўйича муваффақиятга эришган.

"Биз ишнинг бир қанча муҳим йўналишлари, жумладан, икки томонлама хавфсизлик кафолатлари ва иқтисодий фаровонлик режаси бўйича сезиларли ютуқларга эришдик. Президент Дональд Трамп Украинада тинчлик ўрнатилишини истайди ва биз унинг кўрсатмаси бўйича бу мақсадга эришиш учун қўлимиздан келганини қилишга содиқмиз", деб таъкидлади Уиткофф.

Киритилди: 09:20 07.01.2026. Ўқилди: 559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!