АҚШда COVID-19ни юқтириб олганлар сони ўтган бир кеча-кундузда қарийб 50 мингтага кўпайди, 687 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди.
Ҳисоб-китобларига кўра, ўтган 24 соат ичида АҚШда 49 994 киши коронавирусни юқтириб олди.
Бир кун аввал бу кўрсаткич 54 441 кишини ташкил этгани ва 906 нафар бемор вафот этгани хабар берилганди.
Охирги маълумотларига кўра, бутун эпидемия давомида АҚШда 7,3 миллион киши коронавирусга чалинди. Улардан 209 минг нафари оламдан ўтди. 2,8 миллион киши даволангани айтилмоқда.