Financial Times маълумотларига кўра, Трамп маъмурияти ташаббуси билан тузилган АҚШнинг Украина табиий ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги келишув келгуси 10-15 йил ичида сезиларли натижа бермайди.
Мутахассислар жиддий тўсиқларни кўрсатмоқда: давом этаётган уруш, махфий геологик маълумотлар, вайрон бўлган инфратузилма ва коррупция хавфи.
Ҳатто тезроқ амалга оширилиши мумкин бўлган нефть ва газ лойиҳалари ҳам шубҳа остида қолмоқда. Инвесторлар уруш тўхтатилиши қандай кўринишда бўлишини ва ким биринчи бўлиб катта маблағ тикишини тушунмасдан туриб, сармоя киритишдан чўчишмоқда.