Бугун 11 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

АҚШ Балтимордаги кўприкни тиклаш учун 60 миллион доллар ажратди

АҚШ Балтимордаги кўприкни тиклаш учун 60 миллион доллар ажратди

АҚШ маъмурияти Мериленд штатининг Балтимор шаҳрида қулаган Фрэнсис Скотт Кей кўпригини таъмирлаш билан боғлиқ дастлабки харажатлар учун 60 миллион доллар ажратди.

Бу ҳақда пайшанба куни АҚШ транспорт департаменти тарқатган баёнотда маълум қилинди.

Бошқарманинг тушунтиришича, маблағлар кўприкни авариявий таъмирлаш, лойиҳалаш ва реконструкция қилишга сарфланади. Транспорт вазирлигининг аниқлик киритишича, кўрсатилган маблағ харажатларни қоплаш учун бошланғич бадал сифатида йўналтирилади, келгусида зарур бўлса, қўшимча маблағ ажратилади.

Киритилди: 07:35 29.03.2024. Ўқилди: 650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!