Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

АҚШ аскарлари Украинада жанг қилмайди - Пентагон

A A A
АҚШ аскарлари Украинада жанг қилмайди - Пентагон

АҚШ ҳарбийлари Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмайди. Бу ҳақда MSNBC телеканали эфирида Пентагон вакили Жон Кирби маълум қилди.

«Президент [Жо Байден] америкалик ҳарбийлар Украинада жанг қилмаслиги тўғрисида аниқ кўрсатма берган», — деган у.

Кирби америкаликлар ҳарбий контингентидан АҚШ фуқароларини Украинадан эвакуация қилишда фойдаланиш ҳам «ҳисоб-китоблардаги хатолик хавфи ҳамда Россия ва Америка қуролли кучлари ўртасидаги тўқнашув рискини ошириши»ни қўшимча қилган ва бу эса Украинадаги вазиятни янги босқичга олиб чиқишини таъкидлаган.

Февраль ойи бошида Кирби америкалик ҳарбийлар Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмаслиги, Шарқий Европага йўлланаётган қўшимча контингентларнинг мақсади — «НАТО бўйича иттифоқчиларнинг мудофаасини қўллаб-қувватлаш» эканини маълум қилганди.

11 февраль куни президент Жо Байден америкалик ҳарбийлар воқеаларнинг ҳар қандай ривожида фуқаролар эвакуацияси учун Украинага киритилмаслигини маълум қилганди. «Агар америкаликлар ва руслар бир-бирини ота бошласа, бу жаҳон уруши бўлади», — деганди президент.

Ўшанда у Украинада бўлиб турган америкаликларни мамлакатни тарк этишга чақириб, вазият «жуда тез назоратдан чиқиб кетиши» мумкинлигини айтганди.

12 февраль куни Вашинтон Украина қуролли кучлари аскарларини ўқитиш билан машғул бўлган 150 нафар америкалик ҳарбийларни уйга қайтариш бўйича кўрсатма берди. Кирби бу ҳаракатни ҳарбийларнинг «қайта дислокацияси» деб атаганди.

Киритилди: 14:07 14.02.2022. Ўқилди: 3371 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда