Толибон ҳаракати вакиллари АҚШ делегацияси вакиллари билан Афғонистонга гуманитар ёрдам етказилиши бўйича келишувга эришди.
“РИА Новости” бу ҳақда ҳаракатнинг АҚШ вакиллари билан Қатардаги икки кунлик музокаралари якунига доир баёнотига таяниб хабар берган.
АҚШ ва Толибон вакиллари мулоқоти самарали бўлган.
Томонлар икки ўзаро долзарб масалаларни муҳокама қилди, толибон АҚШни Доха келишувига амал қилишга чақирди.
Америкалик вакиллар, ўз навбатида, Афғонистонга гуманитар кўмак юборилишини маълум қилди. Толибон вакиллари гуманитар ёрдам сиёсий масалалар билан боғлиқ бўлмаслиги лозимлигини айтган.