Бугун 31 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

АҚШ Адлия вазирлигининг Трампга қарши терговларда иштирок этган ходимлари ишдан бўшатилмоқда

АҚШ Адлия вазирлигининг Трампга қарши терговларда иштирок этган ходимлари ишдан бўшатилмоқда

"Доналд Трамп Қўшма Штатлар президенти лавозимига қайта сайланганидан сўнг, унга қарши икки жиноий иш тўхтатилди. Эндиликда ушбу терговларда қатнашган адлия ходимлари ишдан бўшатилмоқда", деб хабар беради Америка оммавий ахборот воситалари.

Адлия вазири вазифасини бажарувчи Жеймс МакГенри бу ходимлар "президентнинг сиёсий дастурини содиқлик билан амалга оширишга ёрдам беришига ишончи йўқлигини" билдирган.

Трампга қарши жиноий ишлар унинҳ 2021 йилда Оқ уйни тарк этгач махфий ҳужжатлар билан муомаласи ва 2020 йилги президентлик сайлови натижаларини сохталаштиришга уриниш ҳақидаги гумонлар билан боғлиқ эди.

Америка оммавий ахборот воситаларининг маълумотларига кўра, Трампнинг инаугурациясидан бир неча кун олдин Конгрессга тақдим этилган ҳисоботда махсус прокурор Жек Смит Трамп сайловларни сохталаштиришда айбдор деб топилмаслигининг сабаби унинг АҚШ президенти лавозимига қайта сайлангани эканини таъкидлаган.

Киритилди: 23:24 28.01.2025. Ўқилди: 446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!