Бугун 29 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Apple янги маҳсулотларининг тақдимот санаси маълум бўлди

Apple янги маҳсулотларининг тақдимот санаси маълум бўлди
Apple янги маҳсулотларининг тақдимот санаси маълум бўлди. Компания ҳар йили ўтказиладиган кузги тақдимотига таклифномаларни юборди, деб ёзади The Verge. Тадбир 2026 йил 9-сентабрга режалаштирилган. Тақдимот Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади. MacRumors журналистлари Apple тадбирда iPhone 18 Pro, iPhone 18 Pro Max ҳамда компаниянинг илк букланадиган иПҳонеъини тақдим этишини кутмоқда. Тақдим қилиниши кутилаётган сўнгги қурилма ҳақидаги миш-мишлар камида 2024 йилдан бери тарқалиб келмоқда. Нашрлар базавий iPhone 18ни фақат 2027 йилда, эҳтимол iPhone 18e ва iPhone Аирнинг иккинчи авлоди билан бирга тақдим этилишини кутмоқда. Сентабр ойидаги тадбир аппарат ишлаб чиқиш бўйича катта вице-президент Жон Тернус учун Apple бош директори сифатидаги илк тақдимот бўлади. У 2026 йил 1-сентабрдан расман лавозимга киришади ва Тим Кукнинг ўрнини эгаллайди. Кук эса компания директорлар кенгашининг ижрочи раиси бўлади.
Киритилди: 15:32 27.08.2026. Ўқилди: 796 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!