Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Apple рус волфрами, тантали ва олтинидан воз кечди

A A A
Apple  рус волфрами, тантали ва олтинидан воз кечди

“Apple корпорацияси АҚШ ҳукумати босими остида Россиянинг волфрам, тантал ва олтинини фойдаланишдан расман бош тортди" деб ёзмоқда Коммерсант.

Бироқ айтилишича, Москва вилоятидаги Молирен заводидан волфрам етказиб бериш ҳали ҳам давом этмоқда.

Шу билан бирга, Samsung компанияси Россияга маҳсулот етказиб бермаётган бўлсада, ҳамон рус металларини сотиб олишда давом этмоқда. Тўғридан-тўғри етказиб бериш тўхтатилган бўлсада, барча экспорт Қозоғистон, Ҳиндистон ва Хитой орқали амалга оширилиб келиняпти.

Мутахассислар фикрича, Россия билан савдо алоқаларини узишини эълон қилган жаҳоннинг етакчи электроника ишлаб чиқарувчилари ҳам ундан нодир ва қимматбаҳо металлар воз кечишига шубҳа бор. Чунки, Бозорда ҳали ҳам нарх борасида муқобиллар мавжуд эмас.

Киритилди: 16:10 13.04.2023. Ўқилди: 1877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар