Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Apple 13 миллиард евро солиқ имтиёзлари бўйича даъвода ютқазди

A A A
Apple 13 миллиард евро солиқ имтиёзлари бўйича даъвода ютқазди

"Европа Иттифоқи суди ниҳоят Еврокомиссия қарорини тасдиқлади", деб ёзади Euronews.

Ушбу масала бўйича даъво аризаси Ирландияда 2014 йилдан бери кўриб чиқилмоқда. Еврокомиссия маълумотларига кўра, Apple 20 йил давомида мамлакат солиқ имтиёзларидан ноқонуний фойдаланган – хусусан, даромаддан 0,005% ставкада корпоратив солиқ тўлаган.

"Европа комиссияси қоидаларни ўтиб кетган сана билан ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда ва халқаро солиқ қонунчилиги талаби бўйича бизнинг даромадимиз Қўшма Штатларда аллақачон солиққа тортилганига беэътиборлик қилмоқда", —дея компания вакилининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Reuters.

Киритилди: 21:45 10.09.2024. Ўқилди: 935 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!