АПЛ ўйинларини бошқарадиган ҳакам Девид Кутнинг «Ливерпуль» жамоаси ҳамда клубнинг собиқ бош мураббийи Юрген Клоппни ҳақоратлаган видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди.
Шундан сўнг Англия ҳакамлар қўмитаси (PGMOL) бу борада шошилинч қарорини эълон қилди.
Видеода бош ҳакам Девид Кут дўстлари даврасида Клоппни «аҳмоқ», «Ливерпул»ни эса «чиқинди» деб атаган.
Англия ҳакамлар қўмитаси (PGMOL) видеога дарҳол реакция билдирди ва ушбу ҳакам бу борадаги текширув ишлари ниҳоясига етгунга қадар футбол учрашувларини бошқаришдан четлатилгани ҳақида эълон қилди.
Маълумот учун, Кутнинг АПЛдаги сўнгги учраҳсуви «Ливерпуль» -«Астон Вилла» (2:0) бўлган.