Бугун 12 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

АПЛ. «Ман Сити» «Фулхэм» дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди (видео)

АПЛ. «Ман Сити» «Фулхэм» дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди (видео)

«Манчестер Сити» Англия чемпионатининг 26-тури доирасида ўз майдонида «Фулхэм»ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. «Этихад» стадионида кечган баҳсда барча голлар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ киритилди.

Ўйиннинг 24-дақиқасида Антуан Семеньо ҳисобни очган бўлса, орадан олти дақиқа ўтиб Нико О'Райли орадаги фарқни оширди. 39-дақиқада эса Эрлинг Холанд якуний ҳисобни ўрнатди.

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов 60-дақиқада Матеус Нунес ўрнига ўйинга қўшилди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Манчестер Сити» очколари сонини 53 тага етказиб, турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда ва пешқадам «Арсенал» билан орадаги фарқни 3 очкогача қисқартирди. «Фулхэм» эса 34 очко билан 12-поғонада қолди.

Англия Премьер-лигасининг 26-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» ва «Фулхэм» жамоалари ўртасидаги учрашув тафсилотларини тақдим этаман:

Англия Премьер-лигаси. 26-тур | «Этихад» стадиони

Манчестер Сити — Фулхэм — 3:0

Голлар: Семеньо, 24 (1:0); О`Райли, 30 (2:0); Холанн, 39 (3:0).

Манчестер Сити (Асосий таркиб): Доннарумма, Рубен Диаш, Гехи, Аит Нури, Матеус Нунес, Родри, О`Райли, Бернарду Силва, Семеньо, Фоден, Холанн.

Захирадан тушганлар: Ҳусанов (60), Рейндерс (60), Гонсалес (71), Шерки (71), Мармуш (46).

Фулхэм (Асосий таркиб): Лено, Басси, Андерсен, Сессеньон, Тете, Берге, Ивоби, Смит-Роу, Чуквуэзе, Уилсон, Хименес.

Захирадан тушганлар: Рид (81), Кинг (60), Родригу Мунис (60), Бобб (72), Кевин (60).

Огоҳлантиришлар: Бернарду Силва (41), Фоден (66), Гонсалес (83) — Андерсен (31).

Киритилди: Бугун 08:20. Ўқилди: 522 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!