Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Антониу Гутерриш эртага Ўзбекистонга келади

Антониу Гутерриш эртага Ўзбекистонга келади

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш 29 июнь куни Марказий Осиё томонга йўл олади.

«Репорт»нинг АҚШ бюросига таяниб, хабар беришича, Бош котиб аввалига Ўзбекистонда бўлади, сўнгра Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга боради.

А.Гутерриш ташрифи давомида ҳар бир давлат раҳбари ва бошқа юқори мартабали давлат амалдорлари билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Шунингдек, у иқлим ўзгариши билан боғлиқ лойиҳалар билан танишади ва Қозоғистондаги маҳаллий ҳамжамият ва фаол ёшлар билан учрашади. Бош котиб 4 июль куни Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида ҳам иштирок этади.

Саёҳат 7 июль куни якунланади.

Киритилди: 22:40 28.06.2024. Ўқилди: 983 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!