Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Аномал иссиқлик сабабли январь ойида гилос гуллади

A A A
Аномал иссиқлик сабабли январь ойида гилос гуллади

Ванкувер оролида кузатилган иссиқ об-ҳаво гилос дарахтларининг эрта гуллашига сабаб бўлди. Бу ҳақда ТASS хабар берди.

Об-ҳаво маълумоти прогнозига кўра, 28 январь куни оролда 7 8 даража иссиқ бўлган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, об-ҳаво энг иссиқ бўлган йилда гилослар февраль ойидан эрта гулламайди. Синоптикларнинг прогнозига кўра, Ванкувер оролидаги бундай иссиқ об-ҳаво камида яна бир ҳафта давомида сақланиб қолади.

Канаданинг бошқа ҳудудларида эса дарахтлар гуллашига ҳали бор. Квебек, Онтарио ва Саскачеван провинцияларида ҳаво ҳарорати 18-25 даражада совиши кузатилмоқда. Онтарио провинциясида эса яқинда сўнгги ҳафта давомида энг паст ҳарорат -47 даражада бўлганлиги қайд этилган.

Киритилди: 15:17 29.01.2019. Ўқилди: 3380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар