Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Аномал иссиқ Германияни сувни тежашга мажбур қилмоқда

Аномал иссиқ Германияни сувни тежашга мажбур қилмоқда

Германиянинг 100 дан ортиқ шаҳар ва туманлари ғайритабиий иссиқлик ва қурғоқчилик туфайли сув таъминотига чекловлар қўйди.

Bild нашрининг хабар беришича, сув танқислиги қиш ва баҳорда ёғингарчиликнинг камлиги, дарёлар сув сатҳининг пастлиги ва бир нечта ҳаддан ташқари иссиқлик тўлқинлари туфайли юзага келади.

Мюнхенда боғ ҳовузларини тўлдириш, майсазорларни суғориш ва машиналарни ювиш тақиқланган. Ганноверда ҳарорат 27°С дан ошганда боғларни суғориш тақиқланган, Потсдамда эса давлат саройи боғларини суғориш тўхтатилган.

Чекловлар аллақачон жорий қилинган 109 та шаҳар ва туманнинг аксариятида бу чоралар қишлоқ хўжалигига таъсир қилади. Хусусан, дарёлар ва кўллардан суғориш учун сув олиш тақиқланган.

Мюнхен Техника Университети профессори Йорг Древеснинг сўзларига кўра, Германия тозаланган оқава сувларни қайта ишлатишни фаолроқ амалга ошириши ва сув таъминоти инфратузилмасини ривожлантиришга сармоя киритиши керак. У мамлакатда сув танқислиги, унинг тўлиқ камайиб кетиш хавфи бўлмаса ҳам, юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Киритилди: 09:50 03.08.2026. Ўқилди: 1123 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар