Польша президенти Анжей Дуда жанубий Европа давлатларини Украинага ЕИ аъзолигига номзод мақоми берилишини қўллаб-қувватлашга кўндириш мақсадида сафар бошлади.
Қайд этилишича, Дуда билан бирга Словакия президенти Зузана Чапутова ҳам бориши керак эди, бироқ унга ковид тестини ижобий натижаси тўсқинлик қилган.
Дуда биринчи бўлиб Португалияга боради. У ерда бош вазир Антонио Коста билан учрашади, сўнг президент Сержио Маттарелла билан музокаралар ўтказиш учун Италияга жўнайди. Кейин Польша раҳбари Бухарест Нине саммитида иштирок этиш учун Руминияга келади.
Дуда Украинанинг ЕИга аъзо бўлиш истиқболларини муҳокама қилишдан ташқари, блокланган Украина портлари масаласини ҳам кўтаради, дейилади хабарда.