25 август куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, шу шаҳарда яшовчи А.С. исмли аёл уйида ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолда бўлган, бирга яшаган расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи В.М.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Натижада В.М. касалхонага келтирилган вақтида вафот этган. А.С. ушланган.