Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ангренда 1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди

A A A
Ангренда 1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди.

Ҳолат “Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида маълум бўлган.

А.C.I. МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган. Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 111 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Киритилди: 11:30 29.10.2024. Ўқилди: 1164 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!