Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ангрен шаҳридаги савдо дўконидан 4 949 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди

Ангрен шаҳридаги савдо дўконидан 4 949 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “S.E.” МЧЖ раҳбари А.Т. савдо дўконида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу дўкон ва омборхонасидан умумий баҳоси 67,1 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган жами 4 949 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 13:25 09.09.2024. Ўқилди: 781 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!