Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Англияда учинчи умуммиллий карантин эълон қилинди

Англияда учинчи умуммиллий карантин эълон қилинди

Буюк Британия ҳукумати эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли Англияда миллий карантин жорий этиш ва мактабларни ёпиш тўғрисида қарор қабул қилди. (https://ria.ru/20210105/koronavirus-1592009238.html) Бу ҳақда Бош вазир Борис Жонсон телевидение орқали халққа мурожаатида айтди.

«Вируснинг янги тури қўрқинчли даражада тез тарқалмоқда. Коронавирус пандемияси бошланганидан бери касалхоналар ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ босим остида» — деди Жонсон.

Сешанба кунидан бошлаб Англиядаги барча мактаблар масофадан ишлашга ўтмоқда, фақат «асосий» касб вакиллари — шифокорлар, ижтимоий хизматчилар, ўт ўчирувчилар, полициячилар, етказиб берувчилар, сотувчиларнинг фарзандлари таълим муассасаларига қатнай олишади. 

Аҳолига кўчага фақат сайр қилиш, шифокорга, дўконга боришга рухсат берилади. Оғир сурункали касалликларга чалинганларга уйдан умуман чиқмаслик тавсия этилмоқда.

Янги чекловлар камида февраль ойининг ўрталаригача амал қилиши белгиланди.
 

Киритилди: 11:10 05.01.2021. Ўқилди: 1752 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!