Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Англияда мусулмон аёл футболчи шорти кийишдан бош тортгани учун майдонга киритилмади

Англияда мусулмон аёл футболчи шорти кийишдан бош тортгани учун майдонга киритилмади

Илгари Сомали терма жамоаси сардори бўлган 24 ёшли Иқра Исмоил ўтган якшанба куни аёллар лигасининг “United Dragons” жамоасидаги дебют ўйинида диний сабабларга кўра шорти киймагани учун майдонга туша олмади.

“Мен ҳакамдан “Сиз менинг диний эътиқодим ва шорти кия олмаслигим учун ўйнашим мумкин эмас, деяпсизми?” деб сўрадим. Ва у жавоб берди: “Ҳа”. Мен жуда хафа бўлдим. Мен қаттиқ хафа бўлганимда ва ғазабланганимда йиғлайдиганларданман. Кўз ёшимни кўргач, у вазиятнинг жиддийлигини англади.

Бу каби ҳодисалар бизда ўйиннинг тузилиши ҳақида ҳали ҳам билим етишмаслигидан далолат беради. Менинг кийинишимга мухлис эмас, лига ва ҳакам эътироз билдирди. Булар расмий лавозимларни эгаллаб, ўйин жараёнига бевосита таъсир кўрсатадиган одамлардир. Агар бу каби одамлар маданий ва диний тафовутлар ҳақида тўғри билимга эга бўлмаса ва одамларнинг ўйинда иштирок этишига йўл қўймаса, демак, мен келажакка умидимиз катта эмаслигига ишончим комил.

Шу сабабдан кўп аёллар лигада умуман ўйнамайдилар – уларга аввалроқ клублар, лига ва ҳакамлар ўйнай олмасликларини айтишган. Мен жуда қайсарман. Кўпчилик айнан шу сабабдан футболга меҳр қўймаган.

Футболда одамлар ўзларига ҳаракат қилиш эркинлигини берадиган жуда кўп қоидалар мавжуд. Мисол учун, агар сиз формангиз остида узун енгли топ кийсангиз, у формангиз билан бир хил рангда бўлиши керак, аммо бу қоидага ҳамма амал қилмайди. Мен буни ҳакамга кўрсатдим. Аммо бундай жиддий сабабга эга бўлган нарса ҳақида гап кетганда, ҳеч қандай эркинлик берилмайди”, деди Исмоил.

Сешанба куни аёллар лигаси (GLWFL) ўйинчини қўллаб-қувватлаб, воқеа FА кўрсатмаларининг “нотўғри талқин қилиниши” туфайли содир бўлганини айтди. Халқаро футбол ассоциацияси (IFA) қоидаларига кўра, шортилар мажбурий жиҳоз ҳисобланади, аммо GLWFL ва FА формалари футболчиларнинг диний эътиқодларига нисбатан толерант бўлиши кераклигини айтади.

Киритилди: Бугун 17:16. Ўқилди: 380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!