Англия лига кубоги финал учрашуви якунланди. Унда Лондоннинг «Арсенал» ва «Манчестер Сити» жамоалари ўзаро баҳс олиб борди. Учрашувда «шаҳарликлар» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Беллашув Лондондаги «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 60-дақиқасида «Манчестер Сити» тарбияланувчиси Нико О'Райли ҳисобни очди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, у дубль расмийлаштириб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Жорий мавсумда ушбу жамоалар Англия чемпионатининг 5-турида ҳам тўқнаш келган эди. Ўша учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган.
Ўтган мавсум Англия Лига кубоги ғолиби «Ньюкасл» бўлган. Финалда «қарғалар» «Ливерпуль»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.
Англия — Лига кубоги. Финал
22 март 2026 йил, якшанба. 21:30
«Арсенал» — «Манчестер Сити» - 0:2
Голлар: О'Райли, 60, 64