Футбол бўйича Англия Кубоги финал учрашуви 17 май, шанба куни ўтказилди.
Финалда “Кристал Пэлас” ўзбекистонлик ҳимоячи фаолият олиб бораётган “Манчестер Сити” билан ўйин ўтказди.
Учрашув манчестерликларнинг катта устунлиги билан бошланди. Аммо ўйинда голни “Кристал Пэлас” урди. 16-дақиқада Эберечи Эзе ҳисоб очди.
Иккинчи бўлимда ҳам қатор вазиятлар юзага келди, бироқ улардан наф чиқмади.
Шундай қилиб, “Кристал Пэлас” ғалаба қозонди ва Англия Кубоги соҳиби бўлди.
Абдуқодир Ҳусанов ушбу ўйинда майдонга тушмади.