Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда ўсмир йигит жиноятчиларни ушлаб берди

Андижонда ўсмир йигит жиноятчиларни ушлаб берди

Андижон вилоятида 2020 йилнинг 16 октябрь куни соат тахминан 19:30 ларда 19 ёшли К.Х., Б.И., Х.М. ва 18 ёшли С.У.лар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб талончиликка қўл уришди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Улар Андижон тумани Чем МФЙ ҳудудидан ўтувчи «Андижон-Асака» автомобиль йўлида жойлашган ёқилғи қуйиш шохобчаси олдида 16 ёшли Б.И. га тегишли бўлган бир дона «Iphone X» русумли телефон аппаратини фойдаланиш мақсадида Б.И.дан сўраб олиб «Матиз» русумли автомашинада ҳодиса жойидан қочиб яширинишга уринишган. Шу вақтда Б.И. ва унинг отаси автомашинанинг ортидан етиб олиб, қонунбузарларни ушлашга мувофақ бўлишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ хузуридаги Тергов бўлими томонидан К.Х., Б.И., Х.М. ва С.У.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 166-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида К.Х., Б.И., Х.М. ва С.У.ларнинг яна бир қатор жиноятга алоқадорлиги аниқланиб, ҳозирда ушбу ҳолатларга ҳам ҳуқуқий баҳо бериш чоралари кўрилмоқда.

Киритилди: 15:37 22.10.2020. Ўқилди: 3024 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!