Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Асака тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ЯТТ “У.Ю.” “Қадрият” МФЙ ҳудудидаги хонадонида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан, алкоголь маҳсулотларининг савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, ундан 934 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.