Қизалоқ эндигина икки ёшни қаршилагани, онанинг ғамхўрлиги ва тарбиясига муҳтожлиги сабаб суд ушбу қизалоқни онаси тарбиясига олиб берилишини белгилади.
Жалақудуқ туманида яшовчи М.З. оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғи Ш.З.нинг уйидан чиқиб кетишга мажбур бўлган. Бироқ, қизалоғини олиб кетолмагач, фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судига мурожаат қилди ва боланинг она парваришига муҳтожлигини инобатга олиб, суд даъвони қаноатлантирди.
Болани онасига олиб бериш ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Хўжаобод туман бўлими ходимлари мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борди ва қизалоқни онаси тарбиясига топширилишини таъминлади.