Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Андижонда ҳайдовчи 10 ёшли қизчани уриб юборди

Андижонда ҳайдовчи 10 ёшли қизчани уриб юборди

Андижон вилоятида Cobalt ҳайдовчиси 10 ёшли қизчани уриб юбориб, автоҳалокат содир этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ҳолат Андижон шаҳар Ўзбекистон кўчаси Korzinka супермаркети олдидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида содир бўлган. 1999 йилда туғилган А.Х. ўзининг Cobalt’ида ҳаракатланиб келаётган вақтида йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 2014 йилда туғилган Т.С.ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида пиёда Х.С. тан жароҳати олиб шаҳар шифохонасига ётқизилган. Ҳолат юзасидан, ҳозирда Андижон шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси масъул ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 22:50 08.07.2024. Ўқилди: 1094 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!