Бугун 15 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Андижонда дарс вақтида ўқувчи ўз ўқитувчисига мушт туширди

Андижонда дарс вақтида ўқувчи ўз ўқитувчисига мушт туширди

Воқеа иштирокчиси бўлган ўқувчи ўқитувчиси уни ҳақоратлагани учун шу ишни қилганини таъкидлаган.

“Бу кун” дастурида хабар қилинишича, бундан бир ой аввал Андижон туманидаги умумтаълим мактабида 10-синфдаги дарс вақтида ўқувчи ва ўқитувчи иштирокида жанжал содир бўлган.

Мактаб масъулининг айтишича, ўқитувчи ўқувчининг оғзида сақич борлигини сезган ва ундан сақични чиқаришини сўраганда ўқувчи оғзида сақичи йўқлигини айтиб, керак бўлса келиб ўзи олишини айтган. Шундан сўнг ўқитувчи унинг олдига келиб сақични олмоқчи бўлганда ўқувчи ўқитувчиси унга уни ураётгандек кўрингани учун мушт туширган. Ушбу воқеадан сўнг ўқитувчи ва ўқувчини яраштириш ишлари олиб борилган ва иш судгача олиб чиқилган.Тортишув иштирокчилари жаримага тортилган.

Менга сақичинг борми, деди. Йўқ, десам топиб олсам у қиламан, бу қиламан деб ҳақорат қилишни бошлади. Бўпти топиб олаверинг, десам келиб менга ташланяпти. Мен ўзимни ҳимоя қилдим. Менга икки марта шапалоқ урди. Ўрнимдан турсам, яна 2 марта шапалоқ уряпти. Ошналаримнинг олдида, ҳамманинг олдида уриб ташлаяпти, — дейди ўқувчи бола.

Ўқитувчига нисбатан ҳайфсан берилган.

Киритилди: 22:05 21.05.2025. Ўқилди: 1015 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!