Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Андижонда бошқарувни йўқотган Tracker зовурга тушиб кетди

Андижонда бошқарувни йўқотган Tracker зовурга тушиб кетди

Telegram ижтимоий тармоғида тарқалган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.

Қайд этилишича, 10 июль куни соат 23:30 ларда Андижон тумани “Терактаги” МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-112 Фарғона ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 154-километрида, ҳайдовчи 28 ёшли У.Ш. ўзининг Tracker русумли транспорт воситасини бошқариб бориш давомида, тезликни меёридан ошириб юбориши оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва қатнов қисмидан чиқиб кетиб, зовурга тушиб кетган.

Ҳодиса оқибатида автомашинанинг олди ўриндиғида йўловчи сифатида кетаётган 20 ёшли Т.А. тан жароҳати олиб, шаҳар шифохонасига мурожаат қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 10:22 11.07.2024. Ўқилди: 683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!