Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Андижонда 17 нафар ҳуқуқбузар тадбиркорга нисбатан 6 миллион сўмга яқин жарима қўлланилди

Андижонда 17 нафар ҳуқуқбузар тадбиркорга нисбатан 6 миллион сўмга яқин жарима қўлланилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан Андижон шаҳрида экологик ҳолатни ўрганиш мақсадида тунги рейд тадбирлари ўтказилди.

Назорат тадбирлари давомида Андижоннинг эски шаҳар ва янги шаҳар марказий деҳқон бозорлари ҳудудида ҳамда ушбу бозорларга туташ бўлган: Олтинкўл, Бобуршоҳ ва Ўзбекистон марказий кўчалари ҳолати ўрганилди.

Жараёнда республика ишчи гуруҳи бошчилигида Андижон вилояти Экология бошқармаси назорат инспекция, Миллий Гвардия ҳамда Ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари иштирок этиб, бир қатор экологик ҳуқуқбузарлик ҳолатларига аниқлик киритилди.

Жумладан, юқорида кўрсатилган савдо объектлари ҳудуди ва унга туташ марказий кўчаларда жойлашган расталар ва дўконлар, умумий овқатланиш шохобчалари ён-атрофи назорат қилинганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлик учун 17 нафар ҳуқуқбузар тадбиркорга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91¹-моддасига кўра жами 5 млн. 780 минг сўм миқдорида жарималар қўлланилиб, баённомалар расмийлаштирилди.

Шу қаторда, экологик рейд тадбирлари доирасида фуқаролар ва тадбиркорлар ўртасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди.

Хусусан, бозор маъмуриятларига ҳудуд атрофдаги тартибсиз аҳволга келтирилган маиший чиқиндиларни бартараф этиш бўйича тегишли огоҳлантиришлар берилди. Ҳудудга масъул санитар тозалаш корхонаси билан шартномалар тузилиб, бозор ҳудудига 7 та махсус чиқинди ташлаш қутилари ўрнатилди.

Бу каби кучайтирилган экологик назорат рейд тадбирлари вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам давом этмоқда.

Киритилди: 17:26 24.03.2024. Ўқилди: 957 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!