Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Андижон вилоятида тадбиркорларга имтиёзли нархларда ун олиб беришни ваъда қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Андижон вилоятида тадбиркорларга имтиёзли нархларда ун олиб беришни ваъда қилган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун муқаддам 6 маротаба судланган фуқаро А.Абдурашидов, ноқонуний даромад орттириш мақсадида 3 нафар тадбиркорнинг ишончига кириб, уларни алдаб, пора беришга далолат қилиб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали имтиёзли нархларда ун олиб бериш эвазига 145,5 млн сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Абдурашидовга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:31 03.05.2021. Ўқилди: 1505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!