Бугун 24 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Андижон вилоятида имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни сотаётган шахслар ушланди

Андижон вилоятида имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтаобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Пахтаобод туман кўмир омбори масъул шахслари ўзаро тил бириктириб, куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган 53,9 минг кг. кўмирни фуқаро М.Т.га 54 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Шунингдек, терговга қадар текширувда омборхона масъул шахслари жами 64,7 минг кг. кўмирни ҳеч қандай ҳужжатсиз қиммат нархларда сотиб юборганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 18:32 05.11.2024. Ўқилди: 945 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!