Бугун 29 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Андижон вилоятида 3 та истеъмолчи 1 млрд 710 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди

Андижон вилоятида 3 та истеъмолчи 1 млрд 710 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда электр таъминоти корхоналари ходимлари билан ҳамкорликда Андижон вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Хусусан, Андижон шаҳрида фаолият юритиб келаётган “З.Б.Х.” МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш цехида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилиб, жами 745,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Бу каби ҳолат Асака туманида жойлашган “З.П.” МЧЖга тегишли болалар боғчасининг электр қурилмалари ўзбошимчалик билан тармоққа улаб, жами 502,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари фош этилди.

Шунингдек, Андижон шаҳрида жойлашган “Болалар боғи”нинг электр ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатилиб, жами 462,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Киритилди: 11:41 26.06.2024. Ўқилди: 639 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!