Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига бошлиқ тайинланди

Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига бошлиқ тайинланди

Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига Шукуров Ўткирбек Илҳомович тайинланди.

Ўткирбек Шукуров 1983 йил Андижон туманида туғилган. 2011 йилда Андижон давлат тиллар педагогика институтини, 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Андижон вилояти кенгашида мутахассис, бўлим мудири, кенгаш раиси, марказий кенгаш раисининг ўринбосари, Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, Хўжаобод тумани ҳокими лавозимларида ишлаган.

Ў. Шукуров ушбу лавозимига тайинлангунга қадар Андижон вилояти ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича котибият мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Киритилди: 12:24 05.07.2024. Ўқилди: 1394 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!