Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 мартдаги фармойишига мувофиқ, Мирзаев Адхамжон Акрамович - беш йил муддатга Андижон вилоят судининг раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Адхамжон Акрамович Мирзаев 1981 йилда Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида туғилган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари — жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида фаолият олиб борган.