Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Андижон ҳокими ўринбосари "Вақф"га пул ўтказишни тавсия қилган

Андижон ҳокими ўринбосари "Вақф"га пул ўтказишни тавсия қилган

28 май куни Андижон вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиев Рамазон ойида “Вақф” жамғармасига ихтиёрий равишда пул ўтказишни тавсия қилган.

"Minbar.uz"нинг ёзишича, бу ихтиёрий тавсия кимга ва нима учун жорий этилгани ҳозирча номаълум.

Аввалроқ ОАВ ва ижтимоий тармоқларда андижонлик ўқитувчилар “Вақф” жамғармасига 50 минг сўмдан пул ўтказишга мажбурланаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. "Озодлик"ка арз қилган ўқитувчиларнинг айтишича, улар маошидан 50 минг сўм пул фитр садақаси учун ушлаб қолинишига рози экани ҳақида тайёрланган рўйхатга имзо қўйишган.

Лекин Халқ таълими вазирлиги Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси вилоят ҳудудида жойлашган мактабларга “Вақф” жамғармасига пул ўтказиш бўйича топшириқ берилмаганини айтган. Шунингдек, вазирликка тизим ходимларидан “Вақф” жамғармасига пул ўтказиш талаб қилинаётгани ҳақида мурожаат келиб тушмаган.

Ўзбекистонда "Вақф" можароси биринчи марта шов-шув бўлмаяпти. "Вақф" хайрия жамоат жамғармаси раиси Искандар Халилов фонд учун сотиб олинган "Малибу-2" автомобили ҳар кунлик эҳтиёж учун минилмаслиги, чекка вилоятларга сафар ва хорижлик меҳмонларга хизмат қилишга мўлжалланганини айтганди.

Интернетда "Вақф" раҳбарининг фондга келиб тушган маблағларга ўзи фойдаланиб юриши учун "Малибу-2" русумли автомобилни сотиб олгани ҳақида хабар тарқалган ва у кенг баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.

"Малибу-2" Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган энг қиммат автомобил ҳисобланади, унинг нархи қарийб 276 миллион сўм ёки 32600 АҚШ долларига тенг.

"Вақф" хайрия жамоат фонди раҳбарияти автомобил хайрия-эҳсонга тушган маблағларга эмас, балки жамғарманинг ўзининг асосий ҳисоб рақамидаги пулга харид қилинганини билдирган.

Киритилди: 15:39 04.06.2019. Ўқилди: 2039 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!