Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди

Андижон вилоятида 2022 йил 27 июль куни соат 12:00да 39 ёшли М.А. Андижон шаҳар Мустақиллик МФЙ ҳудудида жойлашган “Пушкин” номли истироҳат боғи олдида бўла туриб, шу ерда бўлган 36 ёшли А.Х.ни жиянини ўзини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга олиб қириб қўйишини айтиб алдаб, ундан кимёвий ишлов берилган 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан томонидан М.З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши доирасида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:49 01.08.2022. Ўқилди: 1959 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!