Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Анчелотти Зиданни ортда қолдирди

Анчелотти Зиданни ортда қолдирди

"Реал" Ла Лиганинг 5-турида ўз майдонида "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди - 2:1.

Бу ғалаба Карло Анчелотти учун мадридликлар бошчилигидаги 173-ғалаба бўлди. У Зинедин Зиданни ортда қолдирди ва энди ғалабалар бўйича клуб тарихида 2-ўринни эгаллаб турибди. Рекорд 357 та ғалабага эришган Мигель Муньосга тегишли.

Анчелотти Ла Лигада 112, Чемпионлар лигасида 36, Испания кубогида 17, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 4, Европа Суперкубогида 2 ва Испания Суперкубогида 2 ўйинда ғалаба қозонган. 64 ёшли италиялик мутахассис билан “Реал” 10 та чемпионликни қўлга киритди – 2 марта Чемпионлар лигаси, 2 марта Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, 2 марта Европа Суперкубоги, 2 марта Испания кубоги, 1 марта Ла Лига ва 1 марта Испания Суперкубоги.

Киритилди: 13:58 18.09.2023. Ўқилди: 1141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!