"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.
"Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида мураббий бўламанми? Ҳозир бу ҳақда гапира олмайман. Агар клуб ниманидир ўзгартиришга қарор қилса - ҳеч қандай муаммо йўқ. Барибир клубдан миннатдор бўламан," - дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Madrid Xtra.