Бугун 18 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Анчелотти Кроосни ишонтира олмади

Анчелотти Кроосни ишонтира олмади

Карло Анчелотти Тони Кроосни "Реал Мадрид"да қолишга ишонтиришга ҳаракат қилди.

Кеча "Реал Мадрид" ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Евро-2024дан кейин фаолиятини якунлашини маълум қилди.

Marca хабарига кўра, Анчелотти Кроос ва "Реал" раҳбариятига германиялик футболчини келаси мавсумда жамоада олишни хоҳлаётганини айтган. Мадрид клуби бош мураббийи ярим ҳимоячида пасайиш аломатларини сезмади. Айтилишича, Анчелотти вақти-вақти билан сўнгги бир неча кун ичида Кроос ва Модрични назарда тутиб, "ҳеч бўлмаганда битта футболчини сақлаб қолиш" истагини билдирган.

Анчелотти марказий ярим ҳимояда фойдаланишни режалаштирган Жуд Беллингем келаси мавсумда Крооснинг баъзи вазифаларини бажариши кутилмоқда. Айни дамда "Реал" германиялик ярим ҳимоячининг ўрнига мавжуд ўйинчиларни қўйишни режалаштирмоқда, бироқ янги трансферлар ҳам амалга оширилиши мумкин.

Киритилди: 06:01 22.05.2024. Ўқилди: 1166 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!