Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Анчелоти: "Эль-класико" Роналду, Месси ва Рамоссиз ҳам давом этаверади"

Анчелоти: "Эль-класико" Роналду, Месси ва Рамоссиз ҳам давом этаверади"

"Реал" бош мураббийи Карло Aнчелотти Рамос, Месси ва Роналдусиз "Эль-класико" ҳақида гапирди.

"Иккала жамоа ҳам ўзгармоқда, лекин бизни барибир ажойиб ўйин кутиб турибди. Жисмоний жиҳатдан биз яхшиланмоқдамиз.

Биз Aнсу Фати ёки Винисиус каби футболчилар қандай чўққиларга чиқа олишларини ҳали билмаймиз, лекин биламизки, "Класико" ҳар доим жуда катта учрашув бўлади.

Менда ҳам Криштиану ва Месси майдонда бўлган пайтлардагидек туйғулар бор. Бу жуда ўзига хос ўйин. Ҳозир жамоаларда бошқа футболчилар бор, лекин менимча, "Барселона" ёшлари зўр.

"Класико" Мессисиз, Криштиану ва Рамоссиз, келажакда ҳам - якшанба куни ўйнайдиганларсиз ҳам бўлади", деди Aнчелотти.

"Барселона" - "Реал" ўйини бугун, 24 октябрь куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 19:15 да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 17:19 24.10.2021. Ўқилди: 1652 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!