Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ана холос! "Хагупит" тўфони шаршарани тескари оқишга мажбур қилди (+видео)

Ана холос! "Хагупит" тўфони шаршарани тескари оқишга мажбур қилди (+видео)

"Хагупит" тўфони 190 метр баландликдаги Линьфэнь тоғ шаршарасини тескари йўналишда оқишга сабаб бўлди. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилди.

Видеода кучли шамол шаршара сувини учириб юбориши акс этган. Кучли “Хагупит” тўфони Хитойнинг Чжэцзян провинциясига ёпирилиб келди.

Шамол тезлиги соатига 136 километргача етди, айрим шарқий соҳилбўйи туманларида 4 метр баландликдаги тўлқинлар қайд этилди. 380 мингдан ортиқ киши хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Чжэцзян провинциясида поезд ҳаракати тўхтатилди, баъзи автомагистраль йўллари ёпилди, кўпгина уйлар электр энергиясиз қолди.

 

Киритилди: 19:59 06.08.2020. Ўқилди: 3202 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!