Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Ана холос! Туркманистон олдин ҳам вабо тарқалганини яширган

A A A
Ана холос! Туркманистон олдин ҳам вабо тарқалганини яширган

Дунёда коронавирус инфекцияси етиб бормаган саноқли мамлакатлар қолди, улардан бири – Туркманистон. “Мутахассислар Туркманистон ҳукуматининг ҳақиқатни яшираётганидан ва бу ҳолат вирус тарқалишига сабаб бўлиши мумкинлигидан хавфсирамоқда”, – дея ёзади Би-би-сининг турк хизмати. 

Лондондаги Гигиена ва тропик тиббиёт мактаби профессори, Туркманистон соғлиқни сақлаш тизимини ўрганган Мартин МакКи шундай дейди: 

“Туркманистондан келган соғлиқни сақлаш бўйича расмий статистикага мутлақо ишонмаймиз. Охирги ўн йилда ОИВ/ОИТС билан оғрийдиган ҳеч ким йўқлигини иддао қилишди. Бунга ишониб бўлмайди. Қолаверса, 2000-йилларда бир қатор эпидемияларни, хусусан, вабо тарқалганини яширишгани ҳақида далиллар бор”. 

Туркманистонда коронавирус аниқлангани расман эълон қилинмаган, бироқ бу вирус тарқалашининг олдини олишга қаратилган бир қатор чекловлар жорий этилган. 

Шунинг баробарида бутун дунёдан фарқли равишда мазкур мамлакатда кафелар ва ресторанлар очиқ, тўйлар тақиқланмаган, оммавий тадбирлар давом этяпти. 

Манба: azon.uz

Киритилди: 18:04 09.04.2020. Ўқилди: 15174 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар