Кичик йўл транспорт ҳодисаси натижасида 20 ёшли ҳомиладор қиз касалхонага ётқизилди. Касалхонада эса унга ноёб ташхис қўйилди. Унда преэклампсия (ҳомиладорликда қон босимининг ошиши) асоратлари аниқланди. Бу хасталик камдан-кам ҳомиладор аёлларда учрайдиган касаллик ҳисобланади.
Қиз зудлик билан операция қилинган. Кичкинтой кесерво йўли билан туғдириб олинган. 24 ҳафталигида дунёга келган гўдакнинг оғирлиги эса атиги 700 граммни ташкил этган. Қизнинг ўзи бу ҳолатни қутқариш деб атади, акс ҳолда, фарзанди умуман дунёга келмаган бўларди.
Ҳозир қиз ва унинг фарзанди касалхонада. Шифокорлар унинг вазнини оширишга ҳаракат қилишмоқда.