Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ана холос! Сирдарёда ҳайдовчи бутун шаҳарни газсиз қолдирди

Ана холос! Сирдарёда ҳайдовчи бутун шаҳарни газсиз қолдирди

Сирдарё вилояти, Ширин шаҳрида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб — газ қувурига бориб урилди. Натижада, «Амир Темур» маҳалласидан ўтувчи газ тармоғида авария ҳолати юзага келиб, бутун шаҳар вақтинча газсиз қолди.

Ана холос! Сирдарёда ҳайдовчи бутун шаҳарни газсиз қолдирди

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Кеча тунги соат тахминан 3:00 лар атрофида Ширин шаҳар «Амир Темур» маҳалласи «Ибн Сино» кўчасидан ўтувчи ўрта босимли газ тармоғида авария ҳолати юзага келган, дейилади шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг хабарида.

Ана холос! Сирдарёда ҳайдовчи бутун шаҳарни газсиз қолдирди

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Шахси очиқланмаган ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида автотранспорт воситаси газ қувурига бориб урилиши натижасида авария ҳолати юзага келган. Бунинг оқибатида газ таъминоти бутун шаҳар бўйлаб, соат 3:00 дан 9:00 гача узиб қўйилган.

Ана холос! Сирдарёда ҳайдовчи бутун шаҳарни газсиз қолдирди

Фото: Ширин шаҳар ҳокимлиги

Шу кечанинг ўзида шаҳар ҳокимлиги ҳамда «Шириншаҳаргаз» газ таъминоти корхонаси ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан муаммо бартараф этилган.

Киритилди: 13:47 24.11.2020. Ўқилди: 3056 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!