Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Коммунистик партия таркибида бўлган, эннг қизиғи эса вафот этганига бир йил бўлган генерални ҳайдаб юборди.
Қайд этилишича, генерал ўтган йили коррупцияга боғлиқ жиноятлари текширилаётган пайтда ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда АҚШнинг "Newsweek" ҳафталик янгиликлар журнали хабар бермоқда.
Марказий ҳарбий комиссиянинг собиқ аъзоси бўлган Чжан Янь Хитой Коммунистик партиясининг аъзолигидан чиқариб юборилди ва барча мол-мулклари мусодара қилинди.
Хитой ҳукумати олдида айбдор бўлган шахс фақат пора олиб, пора берибгина қолмай, Хитой коммунистик партиясининг ғояларига зид бўлган "ўта катта миқдордаги мулк"ка ҳам эга бўлган.