Ўзбекконцерт давлат муассасасининг хабарига кўра, бир қатор сабабларга кўра мухлисларга ҳазил улашадиган жамоа лицензияси бекор қилинган.
“Dizayn” билан тузилган лицензия битимларининг талаблар ва шартлар қўпол равишда бузилганлиги яъни миллий урф-одатларимиз ва одоб-ахлоқ қоидаларига тўғри келмайдиган, маънавий қадриятларимизга мутлақо ёт бўлган номуносиб ҳаракатлар орқали қизиқчилик санъатини беобрў этиб, санъаткор одобига риоя этмаганлиги учун “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон Қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосан жамоага берилган AY-0035 cон лицензия 2018 йил 11 август кунидан бекор қилинади.
Manba: 7news.uz