Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ана холос! Даҳшатли туш кўришнинг ҳам фойдаси бор экан

Ана холос! Даҳшатли туш кўришнинг ҳам фойдаси бор экан

Олимлар қўрқувга солувчи даҳшатли тушларнинг ижобий томонини аниқлашга муваффақ бўлишди. Уларнинг фикрича, бундай тушлар асаб тизимини “машқ қилдиради” ва шу орқали асабларни реал стрессли вазиятларга тайёрлайди, дейди “xabardor.uz”.

Қўрқинчли туш мия қисмларини фаоллаштиради

Тадқиқотнинг биринчи босқичида 18 та кўнгилли иштирок этди. Электроенсефалограф текшируви ёрдамида мутахассислар уйқу вақтида иштирокчиларнинг бош мия фаолиятини текширишди. Уларнинг бошига 256 та датчик маҳкамланди.

Ҳамма нарса тайёрлаб олингач, ҳар бир иштирокчи кечаси бир неча марта уйғотилиб, қўрқинчли туш кўрдими-йўқми, сўралган. Олинган натижалар қайд қилиб борилган.

Натижаларга кўра “Даҳшатли туш кўрган вақтда миянинг қайси қисмлари фаоллашишини билмоқчи бўлдик. Шу мақсадда иштирокчиларнинг қўрқинчли туш кўрган ва кўрмаганлиги ҳақидаги жавобига қараб, тушда қўрқув ҳиссига жавоб берувчи миянинг икки асосий бўлими фаоллашишини аниқладик. Марказий қисм уйғоқлик вақтидаги ҳиссиётларга жавоб беради ва у қўрқувни ҳис қилганимизда фаоллашади. Олд бўлим эса организмни хавф реаксиясига тайёрлайди. Тадқиқотларда биз уйғоқлик ва уйқу вақтида миянинг, айнан, бир хил қисмлари фаоллашишини аниқлашга муваффақ бўлдик”, – дейди Женева университети ходими, олим Лампрос Перогамврос.

Шундан сўнг, олимлар яна бир тадқиқот ўтказишди. Бу галги тадқиқотда 89 нафар иштирокчи қатнашди. Улар эрталаб уйғонгач, тушда кўрганлари ва ҳиссиётларини қайд қилиб боришлари керак бўлган. Шундан сўнг магнит-резонанс томографияси ёрдамида иштирокчиларнинг зўравонлик ва офатлар акс эттирилган суратларга жавоб реаксиясини аниқлашди. “Уйқу вақтида инсон қанча кўп қўрқувни ҳис этса, мия бўлимлари шунча кам фаоллашади. Бу эса бизни хавфни кутиб олишга тайёрлайди”, – дейди олим Перогамврос.

Энди Женева университети олимлари беморлардаги хавотир ҳолатини туш кўриш терапияси орқали даволашни режалаштирмоқда.

Киритилди: 22:45 28.11.2019. Ўқилди: 5343 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!