Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ана холос! Бразилиялик аёл марҳума аёл ёрдамида фарзандли бўлди. Қандай қилиб? (фото)

Ана холос! Бразилиялик аёл марҳума аёл ёрдамида фарзандли бўлди. Қандай қилиб? (фото)

Тиббиётда айни дамда ақлбовар қилмас ҳолатлар юз бермоқда. Ана шундай воқеалардан бири Бразилияда содир бўлди, деб ёзади “Mirror”.

Гап шундаки, 32 ёшли аёлнинг камдан-кам кузатиладиган туғма касаллик туфайли бачадони йўқ эди. Аммо у фарзанд кўришни истарди. Шунда шифокорлар катта таваккалга қўл уришди.

Гап шундаки, улар 3 нафар фарзанд кўрган, ўзи эса инсульт натижасида вафот этган 45 ёшли аёлнинг бачадонини 32 ёшли аёлга кўчириб ўтказишди. Буни қарангки, 32 ёшли аёл ана шу бачадон орқали фарзандли бўлди ва уни соғлом дунёга келтирди. Кейинроқ эса дорилар туфайли ўзини ноқулай ҳис қила бошлаган аёлдан бачадон яна олиб ташланди. Аммо аёл фарзандли бўлганидан бахтиёр. У қиз фарзандни дунёга келтирди.

“Бу унинг ҳаётидаги энг муҳим лаҳзалардир. Энди у она, фарзандини кўрганида қандай бахтли бўлганини билсангиз эди?” дейди шифокор Дани Эйзенберг.

 

Киритилди: 16:59 06.12.2018. Ўқилди: 3154 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!